Хушхабар! Фарғонадаги "Истиқлол" ўйингоҳида таъмирлаш ишлари якунланди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров таъмирлаш ишлари якунланган Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳида бўлди. Халқаро талабларга мос спорт аренасига айланаётган ўйингоҳда якуний синов жараёнлари амалга оширилмоқда.

2022 йилнинг январь ойидан буён амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари доирасида асосий футбол майдони остида жойлашган дренаж тизими тўлиқ янгиланиб, футбол майдонини суғориш учун Европа стандартларига мос келадиган автоматлаштирилган қурилмалар ўрнатилди. Майдонда хориждан 4 фаслга мослашган 2 хил турдаги “Turfline Е” ҳамда “Genta” майса уруғлари олиб келиб экилиб, айни кунда ям-яшил униб чиққан чимларни кўриш мумкин. Уларни парваришлаш учун хориждан янги замонавий махсус техника воситалари олиб келинган.

Футбол майдони атрофида жойлашган югуриш йўлакчалари ҳам қайта таъмирланди. Умумий биноларни ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, футбол майдонини ёритиш тизими Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига мос келадиган 1800 люкс қувватга эга бўлди.

 

Манба: "Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Локо
25/09/2022 10:46
Энди Тошкентдан келадиган "ақиллий" текширувчилар яна нима бахона қилар экан?? Ўзимизни ўйингохда хам Нефтчи иштирокидаги футболларни кўрайлик...