Хушхабар! Истомин

Ўзбекистоннинг биринчи тартиб рақамли ракетка устаси Денис Истомин "Australian Open" турнирида иштирок этишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, юртдошимиз турнирни саралаш босқичидан бошлайди. Квалификация баҳслари 10 январь куни старт олади. Ҳозирда теннисчимиз бўлажак мусобақага қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Таъкидлаш жоиз, тарихда илк бор саралаш баҳслари Австралиядан ташқарида ўтказилади. Регламентга кўра, эркаклар ўртасидаги квалификация Дохада, аёлларники эса Дубайда ўтиши белгилаб қўйилган. Мусобақанинг асосий давра баҳслари 8 февраль куни анъанавий тарзда Мельбурн шаҳрида старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)