Хушхабар! Ўзбекистонлик икки мутахассис "3 юлдузли мураббий" сертификатига эга бўлди
Аввалроқ ўзбекистонлик икки мураббий Раҳматжон Рўзиохунов ва Равшан Хўжаев AIBA томонидан ташкил этилган мураббийлик курсида таҳсил олаётганлиги ҳақида маълумот бергандик.
29 май куни ушбу махсус ташкил этилган ўқув курси ўз якунига етди. Мураббийларимиз ушбу курсни муваффақиятли якунлашди ва белгиланган тартибда ўзлари учун аталган сертификатларни қабул қилиб олишди.
Маълумот учун, ушбу "3 юлдуз" тоифаси йирик халқаро мусобақаларда техник томонлама кўплаб имкониятларни тақдим этиши билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон бокс федерацияси ҳар икки мураббийимизни ушбу эътироф билан муборакбод этади ва келажакдаги фаолиятида муваффақиятлар тилайди.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар