Хвича фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин!
ПСЖ қанот ҳужумчиси Хвича Кварацхелия фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. "MatchDay Central" нашрининг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" грузиялик футболчи билан шартнома имзолашга қизиқмоқда.
"Қизил иблислар" Кварацхелия ва Бруно Фернандеш тандеми жамоага чемпионлик учун курашишга ёрдам беради, деб ҳисоблашмоқда. Хвича 2025 йилда "Наполи"дан ПСЖга 80 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади.
Ушбу мавсумда Хвича парижликлар сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширган. "Transfermarkt" 25 ёшли вингернинг қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар