Хвича Кварацхелия: "Реал" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни истайман

"Наполи" ҳужумчиси Хвича Кварацхелия нимани орзу қилиши ҳақида гапирди.

"Менинг орзум? "Реал" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни истайман", деди Кварацхелия.

Футболчининг айтишича, у болалигидан "Реал"га мухлислик қилган. У аввал акалари билан доим “қаймоқранглилар”нинг ўйинларини томоша қилиб келган.

21 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда “Наполи” сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 10 та голли узатмани ёздириб қўйган. Кварацхелиянинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!