Ямал "Барселона"нинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Каталониянинг "Барселона" клуби 18 ёшли юлдузи Ламин Ямал Испания чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Валенсия"га қарши ўйин олдидан "кўк-анорранглилар" машғулотларида иштирок этмади, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Вингер спорт залида индивидуал дастур бўйича шуғулланди. Футболчи Испания терма жамоаси қароргоҳида олган жароҳати туфайли ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Ламин "кўршапалаклар" билан ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.

"Барселона" ва "Валенсия" ўртасидаги баҳс 14 сентябр, якшанба куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 00:00 да янграйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!