Ямал бир зарба билан рекорд ўрнатди
“Барселона” қанот ҳужумчиси Ламин Ямал еврокубокларда клуб тарихидаги энг кеч урилган пенальти муаллифига айланди.
Бу ҳақда Opta аналитик портали хабар берди.
Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидаги биринчи учрашувда “Барселона” сафар учрашувида “Ньюкасл Юнайтед” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Баҳснинг 86-дақиқасида Харви Барнс ҳисобни очган бўлса, ўйин якунланиши арафасида Ламин Ямал пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.
18 ёшли испан футболчиси 11 метрлик нуқтадан гол урган пайтда таблода 95:50 вақти қайд этилганди.
Бу “Барселона”нинг Чемпионлар лигасидаги бутун тарихи давомида пенальтидан урилган энг кеч гол ҳисобланади.
Каталония клуби ва “Ньюкасл” ўртасидаги жавоб ўйини 18 март куни бўлиб ўтади.
Фикрлар