Ямал: "Биз кейинги босқичга чиқамиз"

BEPUL PROPAN

"Барселона" ва Испания терма жамоаси вингери ҳисобланган Ламин Ямал Интерга қарши супер учрашувдан кейин бўлиб ўтган учрашув ва Миланда бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлажак учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз ўйинни ғалаба билан якунлашимизни ўйлаган эдик, лекин энди жавоб ўйинига ва ғалабага эътибор қаратиш керак.
 

Мен ҳар доим жамоамга барча кучимни беришга ҳаракат қиламан. Шу билан бирга, мен кўпроқни хоҳладим, ғалаба қозонишни истадим. Биз жавоб ўйинида барча кучимизни берамиз ва менимча, биз кейинги босқичга ўтамиз.
 

Мен доимо ғалаба ҳақида ўйлайман – бу энг муҳим нарса. Шу сабабли, мен аллақачон жавоб ўйини ҳақида ўйлаяпман" - деди испаниялик ёш вингер.
 

Маълумот ўрнида, "Жозеппе Миацца" стадионида бўлиб ўтадиган бўлажак учрашув 6 майдан 7-майга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
01/05/2025 22:58
Ха, чикишади, факат кейинги мавсумда