Ямал бугун яна бир муҳим совринни қўлга киритади
"Барселона" ва Испания терма жамоасининг 17 ёшли ҳужумчиси Ламин Ямал "Golden Boy" мукофотини қўлга киритади. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар бермоқда.
Ушбу соврин соҳиби бугун эълон қилинади. Мазкур мукофот Европадаги йилнинг энг яхши ёш футболчисига берилади. Уни Италиянинг "Tuttosport" газетаси топширади.
Маълумот учун, ушбу совриннинг амалдаги соҳиби "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемдир.
Фикрлар