Ямал: “Доим маъноли гапиришга ҳаракат қиламан”

"Барселона" ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал Laureus World Sports Awards мукофоти бўйича дунёнинг энг яхши ёш спортчиси бўлганидан сўнг нутқ сўзлади.

"Аввалига зиммангда масъулият борлигини ва хато қилиш мумкин эмаслигини англаш қийин, чунки сен кўплаб болаларга ўрнак бўласан. Мен буни ижобий нарса сифатида қабул қиламан, ҳар доим маъноли гапиришга ҳаракат қиламан, гарчи баъзида, албатта, адашаман - мен атиги 18 ёшдаман ва бу нормал ҳолат", - дея Ямалнинг сўзларини келтиради ESPN.

Жорий мавсумда Ямал "Барселона" сафида барча мусобақаларда 44 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!