Ямал Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонса нима қилишини айтди
Испания миллий терма жамоаси вингери Ламин Ямал Жаҳон чемпионати–2026'да ғалаба қозонилган тақдирда қандай ваъда берганини маълум қилди.
"Агар биз Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонсак, уч ҳафта давомида соқол ва мўйлов ўстиришга ваъда бераман", — деди Ямал.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар қилди.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади. "Қизил фурия" гуруҳ босқичида Кабо-Верде, Уругвай ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар