Ямал Мбаппенинг рекордини янгилашга яқин
"Барселона" вингери Ламин Ямал Ла Лига доирасидаги "Вильярреал"га (2:0) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Учрашувнинг 63-дақиқасида ёш испаниялик футболчи ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Вундеркинднинг ҳисобида Ла Лигадаги фаолияти давомида 21 та гол бор, бу аср бошидан бери 18 ёшдан ошмаган футболчилар орасида Европанинг бешта етакчи чемпионатида иккинчи кўрсаткичдир. 19 ёшгача бўлган футболчилардан фақат Килиан Мбаппе Лига 1да 23 та гол урган. Ямал Испания чемпионатининг жорий ўйинида рақиблар дарвозасини уч марта ишғол қилса, Килианнинг рекордини янгилайди.
Ламин Ямал 2025/26-йилги Ла Лигада 14 та ўйинида етти марта рақиб дарвозасига йўл топди, шунингдек, жамоадошларига саккизта голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар