Ямал Месси ва Роналду даражасига чиқиши мумкин

CHERY AUTO

Испания миллий терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте "Барселона" вингери Ламин Ямал ҳақида гапирди.

Tecno

"Унинг нималарга қодир эканини барчамиз жуда яхши биламиз. У нималарга эришиши мумкин эканини тахмин қилишимиз бироз мураккаб, бунинг барчаси унинг ўзига боғлиқ. Ямал буюкликка эришиши мумкин аммо анча узоқ йўлни босиб ўтиши керак. Ҳатто Роналду ва Месси каби тарихий футболчига айланиши ҳам мумкин. Муҳими ўсишдан тўхтаб қолмаслиги даркор", - деди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, Ямал жорий мавсумда "Барселона" сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!