Ямал: "Муҳим дақиқаларда масъулиятни ўз зиммамга олишни хоҳлайман"

  • 13 Sep 09:57
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ламин Ямал 10-рақамда ҳаракат қилиш масъулияти ҳақида гапирди.

"Барселона" ҳужумчиси жорий мавсумдан бошлаб ўнинчи рақам остида ўйнамоқда. Илгари бу рақам асосий таркибда деярли иштирок этмаган Ансу Фатига тегишли эди. Ёзда 22 ёшли футболчи "Монако"га ўтгач, унинг рақами Ямалга насиб этди.

- Орқадаги ўнлик ҳар доим алоҳида масъулият билан боғлиқ бўлган. Бу менга ёқади, муҳим дақиқаларда масъулиятни ўз зиммамга олишни хоҳлайман, - деди 18 ёшли футболчи испан ОАВга берган интервьюсида.

Ламин Ямал Ла Лиганинг янги мавсумидаги учта ўйинда иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!