Ямал мундиалдан "Барса"га икки ҳужумчи танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал каталонияликлар таркибида қайси футболчиларни кўришни исташини айтди.

COPE радиостанциясига берган интервьюсида 18 ёшли ярим ҳимоячига «Барселона» учун қайси марказий ҳужумчини таклиф қилиши ҳақидаги савол берилди.

— Энг муҳими — у гол ура олиш керак. Менга Хулиан Альварес жуда ёқади, шунингдек, Микель Оярсабаль ҳам. Лекин бу қарор клуб ихтиёрида, менда эмас, — деди Ямал.

Шунингдек, «қайси футболчи билан бир жамоада ўйнашни орзу қиласиз?» деган саволга жавобан, ёш юлдуз бразилиялик ҳужумкор футболчи Неймар номини тилга олди.

— Неймар билан бирга ўйнашни истардим, — дея тан олди испаниялик футболчи.

Маълумот учун, жаҳон чемпионати–2026 мусобақасида Хулиан Альварес Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Гуруҳ босқичидаги уч учрашувда 26 ёшли ҳужумчи гол ёки самарали узатма билан ажралиб тура олмади, шунга қарамай, аргентиналиклар плей-офф босқичига йўл олди. Мусобақа давомида Альвареснинг «Барселона»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар тўхтагани йўқ: аввалроқ каталонияликлар унинг трансфери учун «Атлетико»га 100 миллион евро таклиф қилгани, рад жавобини олгач эса бонусларни ҳисобга олган ҳолда 135 миллион евролик янги таклиф тайёрлаётгани хабар қилинган эди.

Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси ҳужумчиси Микель Оярсабаль гуруҳ босқичидаги барча уч ўйинда майдонга тушди ва икки марта рақиб дарвозасини ишғол этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!