
Ямаль паспортини йўқотиб қўйди
Кеча тунда Жаҳон Чемпионати - 2026 саралаши доирасида Туркия ва Испания терма жамоалари баҳс олиб борди. Беллашув меҳмонларнинг 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Ушбу ўйиндан сўнг Ламин Ямал паспортини йўқотиб қўйган. Бу ҳақда "Beyaz Futbol" нашри хабар берди. 18 ёшли футболчи ҳужжатни кийим алмаштириш хонасида узоқ вақт қидирган, аммо топа олмаган. Унинг ҳозирги шароитда ватанига қандай қайтиши ҳозирча номалум.
Эслатиб ўтамиз, Ямал мазкур баҳсда иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фикрлар