Ямал: "Роналду каби футболчилар ўзларини бошқалар билан солиштирмайди"

"Барселона" ва Испания терма жамоаси юлдузи Ламин Ямал "Глобе Soccer Awards 2025" тақдирлаш маросимида кичик нутқ сўзлади. 18 ёшли вингер Ла Лиганинг энг яхши ёш ўйинчиси ва йилнинг энг яхши ҳужумчиси номинациясида тақдирланди.

"Инсон ўзини ҳеч ким билан таққосламаслиги керак. Криштиану Роналду каби футболчилар ўзларини ким биландир солиштиришни эмас, балки ўзлари бўлишни хоҳлаганлари учун қўлларидан келган ҳамма нарсага эришдилар. Мен ўз йўлимни босиб ўтмоқчиман", - деди Ямал.

Жорий мавсумда футболчи Каталония клуби сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!