Ямал Роналдуга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди
Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал жамоанинг "Жаҳон чемпионати–2026" мусобақасида 1/8 финалга йўл олгани ва бу босқичда Португалияга қарши майдонга тушиши ҳақида фикр билдирди.
"Биз ҳали кўп иш қилишимиз керак – ўйин сифатида ҳам, майдондаги шиддатда ҳам, барча жиҳатларда ўсишимиз зарур. Лекин ўз даражамизни яхши биламиз, ҳеч бир терма жамоадан қўрқмаймиз. Биз – Испаниямиз, буни ҳар сафар майдонда исботлашимиз керак. Ўзимизга ишончимиз баланд", – деди Ямал.
Унинг сўзларига кўра, Криштиану Роналдуга қарши ўйнаш катта шараф бўлади, аммо ҳозирча у фақат натижа ҳақида ўйламоқда.
"Албатта, Криштиану [Роналду]га қарши ўйнаш шараф бўларди. Лекин ҳозир менинг бош фикрим – ўз ўйинимизда ғалаба қозониш. Қаршимизга бошқа жуфтликдан қайси жамоа чиқиши мен учун умуман аҳамиятли эмас", – деди Ямал.

Фикрлар