Ямал терма жамоадаги "Барселона", "Реал" ва "Атлетико" футболчиларининг муносабатлари ҳақида гапирди

  • 12 Sep 09:49
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал миллий терма жамоада бошқа испан грандлари вакиллари билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.

Амалдаги Европа чемпионлари сентябрь ойидаги йиғинни таассуротли тарзда ўтказиб, сафарда Болгария (3:0) ва Туркия (6:0) терма жамоалари устидан ишончли ғалаба қозонишди.

- Терма жамоада "Барселона", "Реал Мадрид" ва "Атлетико" футболчилари бор, бироқ ҳамма бир-бири билан жуда яхши муносабатда бўладиган даражага етганимизни кўряпман. Биз дўстмиз, ўйинлар орасидаги танаффусларда бирга вақт ўтказамиз. Бу бизга янада яхшироқ ўйнашимизга ва футболдан кўпроқ завқ олишимизга ёрдам беради, - деди Ямал.

18 ёшли истеъдод эгаси Испания терма жамоаси сафида ўтказган 23 та ўйинда 6 та гол уриб, 12 та голли узатма берган.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!