Ямал: Уришманглар, мени айбим йўқ!

CHERY AUTO

“Барселона” етакчиси Ламин Ямал клуб ва Испания терма жамоаси раҳбарияти ўртасидаги зиддият қурбони бўлиши мумкин. Ҳужумчининг ўзи Каталония клуби раҳбариятига келаси йил 27 март кунига мўлжалланган Аргентина терма жамоасига қарши ўтказиладиган Финаллисимада иштирок этиш истагини маълум қилди.   

Tecno

AS нашрининг ёзишича, 18 ёшли футболчи клуб ва Испания Қироллиги футбол федерацияси (RFEF) ўртасидаги зиддият қурбони бўлишдан чўчимоқда. Ламин Ямал ўзини бу зиддиятнинг айбсиз айбдори сифатида ҳис қиляпти.

Ламин жароҳатидан имкон қадар тезроқ тузалиб, “Барселона”да мавсумни юқори даражада ўтказиб, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилишни мўлжаллаган.

“Барселона” раҳбарияти Испания терма жамоаси Ламин Ямалнинг жароҳатига қарамай, йиғинларга чақиртирилаётганига норози бўлмоқда. Футбол федерациясига эса, клуб даволаш ишлари ҳақида ўз вақтида маълумот бермаётганига эътироз қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!