Ян Блахович тирсагидан операция қилинди (фото)
Ярим оғир вазн тоифаси собиқ чемпиони Ян Блахович тирсагидан операция қилинганини кўрсатди ва қуйидагича изоҳ қолдирди:
"Спорт фойдали дейишади, аммо бизнинг спортда доим ҳам ундай эмас. Тикланишга кўп вақт сарфласам ҳам жароҳатлар ҳаётимнинг бир қисмидир.
Эртами-кечми бундай бўлишини билардим. Мен уч ҳафта ичида тузаламан ва шу йил охирида октагонга қайтаман".
Эслатиб ўтамиз, польшалик спортчи сўнгги жангида бразилиялик Алекс Перейрага очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди.
Фикрлар