Ян Облак "Барселона"нинг муаммоси ҳақида айтиб ўтди

Мадриднинг “Атлетико” клуби дарвозабони Ян Облак “Барселона”га қарши учрашуви олдидан ўз фикрини билдирди.

“Барса”нинг қайси футболчиси сизга қийинчилик ёки муаммо туғдиради?

- Шуни айтишим мумкинки, “кўк-анор ранглилар”да кўп яхши хужумчилар тўп тепишади. Аммо улар ўртасида Мессига қарши дарвозани қўриқлаш қийинчилик туғдиради.

Сизнинг фикрингизча мавсумдаги энг яхши сэйвни қайси жамоага қарши амалга оширгансиз?

Бу ҳақида ҳеч қандай фикрим йўқ. Ўйлашимча, ҳар бир сэйв муҳим аҳамиятга эгадир.

Ёшлигингизда қайси машҳур футболчи кумирингиз бўлган?

Болалигимда мен отамга ҳавас қилганман, шуни айтишим мумкинки, у ҳам посбон бўлган.

Дарвозабон бўлмаганингизда қайси амплуада ўйнаган бўлардингиз?

Хужумчи бўлар эдим!

Марк-Андре тер Стегеннинг кучли томонларини айта оласизми?

“Барселона”нинг ўйин услубига назар солиб шуни айта оламанки, бу посбоннинг оёғлари билан ҳаракат қилиши ажралиб туради, - деди Облак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!