Яна 17 нафар “Месси” топилди

Саккиз карра “олтин тўп” соҳиби Лионель Месси жаҳон футболчининг ҳақиқий юлдузларидан саналади. Аргентиналик жаҳон чемпиони узоқ йиллардан бери барқарор ўйин намойиш қилиб келмоқда ва мунтазам совринларга эга чиқяпти.

Бугунги кунда Месси энг кўп – 45 та соврин эгаси ҳисобланади.

Мухлису мутахассислар ёшлигидан яхши ўйин кўрсатиб, кўзга ташланган истеъдод эгаларини Мессига қиёслаши одат тусига кирган.

Испаниянинг AS нашри “янги Месси”, деб таъриф берилган, лекин ҳақиқий юлдуз даражасига кўтарила олмаган ўйинчилар рўйхатинитузиб чиқди. Унга 17 нафар ўз даврининг энг иқтидорли вундеркиндлари киритилди.

Улар билан танишинг:

Ли Син У;

Гай Ассулин;

Жан-Мари Донгу;

Жовани дос Сантос;

Лука Ромеро;

Диего Лайнес;

Эрик Ламела;

Диего Буонанотте;

Хуан Итурбе;

Луан Виейра;

Ален Халилович;

Марко Марин;

Боян Кркич;

Такефуса Кубо;

Сотирис Нинис;

Мунир Ал-Хаддодий;

Клаудио Эчеверри.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!