Яна бир боксчи ҳаётдан кўз юмди (видео)
Профессионал бокс оламида яна бир ноҳуш хабар. Аргентиналик боксчи Уго Сантильян уругвайлик Эдуардо Абреуга қарши жангда олган жароҳатлари оқибатида вафот этди. Бу ҳадқа Eurosport.ru хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра Уго жангдан сўнг ғолибни эълон қилиш вақтида ҳушини йўқотган ва зудлик билан шифохонага олиб кетилган. Маълум бўлишича унинг миясига қон қуйилган. Касалхонада уни дарҳол операция қилишган. Бироқ, бу унинг ҳаётини сақлаб қола олмади ва у 25 июль куни оламдан кўз юмди.
Сантильян супер енгил вазнда WBO талқини бўйича Жанубий ва Лотин Америкаси чемпиони эди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин россиялик боксчи Максим Дадашев ҳам жанг пайтда миясига қон қуйилиши натижасида шифохонада вафот этган эди.
Фикрлар