Яна бир футболчи Мбаппе ҳақида гапиришни истамади
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Леандро Паредес журналистларга ПСЖдаги собиқ жамоадоши Килиан Мбаппе ҳақида гапиришдан бош тортди.
“Мбаппе ҳақида айтадиган гапим йўқ. Мен бошқалар билан ёмон муносабатда бўлганлар ҳақида нимадир айта олмайман", деди Паредес.
Аввалроқ Мбаппе ва ПСЖнинг бошқа бир ҳужумчиси Неймар ўртасидаги можаро ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Якунда футболчилар келишиб олди, бироқ ўртадаги низо ҳалигача тугагани йўқ. Шунингдек, яқинда Неймарнинг ўзи ҳам журналистларга Килиан ҳақида гапиришни истамаган эди.
Фикрлар