Яна бир ҳакам четлатилди
Ads

Эслатиб ўтамиз, Абиссо ўша беллашувнинг 96-дақиқасида (ҳисоб 2:3 бўлиб турган вақт) "нерадзуррилар" дарвозаси томон пенальти белгилаган эди. Ўшанда ҳакам видеотакрорларни кўргач ҳам ўз қарорини ўзгартирмасдан, миланлик футболчи тўпни қўли билан ўйнаган деб топган эди.

Якунда эса "фиалкалар" 101-дақиқада гол киритиб, мувозанатни тиклашга эришган эдилар. Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, Абиссо 24 мартга қадар дисквалификация қилинган ва А Сериянинг 3 турида ишламайдиган бўлди.