Яна бир "Ливерпуль" аъзоси коронавирус юқтириб олди

"Ливерпуль" клуби муаммолар гирдобида қолмоқда.

Журналист Амаду Макажининг хабар беришича, мерсисайдликлар ярим ҳимоячиси Наби Кейта коронавирус инфекциясини юқтириб олди. У Гвинея терма жамоаси ихтиёрига кетган эди. Шунингдек, яна 4 нафар гвинеялик футболчи ушбу вирусни илаштириб олгани маълум қилинмоқда.

Аввалроқ, "қизиллар" таркибида Жердан Шакири, Тьяго Алькантара, Садио Мане каби футболчилар ҳам коронавирус билан касалланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!