Яна бир осиёлик футболчи Россия премьер-лигаси клубига кўчиб ўтди

Россиянинг "Крылья Советов" клуби ўзининг расмий сайтида ироқлик ярим ҳимоячи Сафа Хади билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Самараликлар 21 ёшли футболчини Ироқ чемпиони ҳисобланган “Ал-Шорта” клубидан 150 минг еврога сотиб олишган. Ироқ терма жамоаси аъзоси эса янги клуби билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган. У энди 7-рақамда ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!