Яна бир профессионал боксчимиз декабрь ойида жанг қилади

  • 8 ноябрь, 2019, 16:44
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг енгил вазнида (bantamweight) ўз жангларини ўтказаётган яна бир юртдошимиз Равшанбек Шерматов  декабрь ойида рингга кўтарилади. Жанг санаси ва рақиб ҳозирча маълум эмас. Лекин Жанубий Кореяда ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилиши кўзда тутилган. Ҳозирда ушбу чармқўлқоп устаси айнан Жанубий Кореянинг “Сocky Buffalo” промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилади. У айни вақтда ёш истеъдодли мураббий Бобур Нажмиддинов қўл остида Вьетнамда жангга ҳозирлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз: Равшанбек Шерматов профи рингда беш маротаба жанг ўтказиб, уларнинг тўрттасида зафар қучган. Уларнинг биттасида рақибини нокаутга учрата олган. Бир маротаба мағлубиятга учраган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!