Яна бир спортчилар оиласи барпо бўлмоқда!
Яқиндагина Токио Олимпиадаси иштирокчилари, эркин кураш бўйича юртимизга бронза медалини тақдим этган Бекзод Aбдураҳмонов ва делегациямиз байроқдори, таэквондочи Нигора Турсунқулова турмуш қурганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бу сафар спортчилар оиласи қуриш навбати яна кураш ва таэквондо усталари Нодиржон Сафаров ҳамда Мадинабону Манноповага келган кўринади. Маълум бўлишича, ушбу ёш спортчилар оила қуришга қарор қилган ва бу ҳақда ўзларининг "Инстаграм" саҳифасида мухлисларига хабар берган.
Ёш спортчиларимизга бахт тилаймиз!
Фикрлар