Яна икки клуб Мбаппедан юз ўгирди

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппени сотиш ниятида эканини билдирганидан кейин Европанинг бир қатор гранд клублари бу трансферга қизиқиш билдирганди.

24 ёшли ҳужумчига даъвогарлик қилганлар орасидан биринчи бўлиб “Барселона” ўз фикридан қайтганди.  

Энди яна икки клуб – “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” Мбаппе учун курашдан чиққанини маълум қилди.

Ҳозирча, Мбаппе учун асосан икки клуб курашмоқда. Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси ПСЖга 300 миллион евро бадал пули таклиф қиляпти. Мбаппенинг ўзига бир мавсум учун 700 миллион еврога яқин маош ваъда қилинган.

Шунингдек, “Реал” ҳам орзусидаги футболчини олиш ҳаракатига тушиб қолган. Мбаппенинг ўзи фақат “Қироллик клуби” учун ўйнамоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!