Янги мавсум бошланган заҳоти “Ливерпуль” жиддий йўқотишга учради

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара жароҳати туфайли АПЛнинг кейинги бир нечта турларини ўтказиб юборади.

“The athletic” нашри хабарига кўра, 31 ёшли испаниялик футболчи шанба куни бўлиб ўтган "Фулхэм"га қарши ўйинда (2:2) тиззасидан жароҳат олган. У учрашувнинг 51-дақиқасида алмаштирилган эди. Текширув натижаларига кўра, у олти ҳафтагача майдонга туша олмайди.

Тьяго сентябрь ойининг ўрталарига қадар сафдан чиқиши кутилмоқда, яъни у АПЛ доирасида "Кристал Пэлас", "Манчестер Юнайтед", "Борнмут", "Ньюкасл", "Эвертон" ва "Вулверхэмтон"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!