Янги мавсумда Франция чемпионатида нечта жамоа иштирок этади?

Францияда клублар янги 2020/21 йилги мавсум қандай форматда ўтказилиши бўйича якуний қарорга келишди.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра, овоз берувчиларнинг 75 фоизи янги мавсумда Лига 1 даги клублар сони ортишига қарши чиққан. Табиийки, қолган 25 фоиз жамоа чемпионатда 22 та клуб иштирок этишини ёқлаб овоз берган. Шу тариқа 2020/21 йилги мавсумда ҳам чемпионатда 20 та клуб иштирок этадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсум Франция чемпионати коронавирус туфайли муддатидан аввал якунланган ва унда ПСЖ чемпион деб эълон қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)