Янги мавсумни ҳам "Ювентус"да бошлайдиган футболчилар номи аниқ. Роналду улар орасида борми?

  • 24 март, 2021, 00:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ювентус" яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотилмайдиган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, ушбу даҳлсиз футболчилар қаторида Криштиану Роналдунинг исми келтирилмаган. "Кекса синьора" мавсумлар оралиғида Федерико Кьеза, Деян Кулушевски, Маттейс де Лигт, Артур ва Данилони аниқ таркибда сақлаб қолади. Қолган футболчилар эса яхшироқ таклифлар бўлса сотиб юборилади.

Агар Роналду таркибда қолса, у ҳолда Пауло Дибала сотиб юборилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!