Янги можаро. Неймар ПСЖга қарши бош кўтарди

Неймар ПСЖ президенти Нассер Ал-Хелайфининг пандемияда натижасида футболчиларнинг маошини кесиш сиёсатига қарши бош кўтарди. Уни бир гуруҳ футболчилар қўллаб-қувватламоқда. Маошини шартномада белгиланган шаклда сақланиб қолишини талаб қилаётган футболчиларга Неймар билан бирга жамоа сардори Тиаго Сильва бошчилик қилмоқда. Бу гуруҳ Эдинсон Кавани, Андер Эррера ва Хуан Бернат каби ёши каттароқ ўйинчиларни бирлаштирган.

Ҳужумчи Килиан Мбаппе ва қатор ёш футболчилар жамоа раҳбарияти маошларни 70 фоизгача қисқартиришига розилик берди. Муросага келишни истаётган ўйинчиларга Маркиньос етакчилик қилмоқда.

Айни пайтда ПСЖ вакиллари қисман ишсиз ҳисобланиб, маошларининг 84 фоизини олмоқда. ПСЖ мавсум эрта якунлангани боис 200 миллион евро зиён кўриши ҳисоб-китоб қилинган.

Ойига 3 миллион евро оладиган Неймарнинг клуб раҳбарларига қарши бош кўтариши мутахассислар томонидан бразилиялик ҳужумчининг “Барселона” ўтиш учун уриниш, деб баҳоланмоқда. Неймар шу тариқа уни Каталонияга қўйиб юборишларига эришмоқчи.

“Барселона” амалда Неймарни қайтаришдан умидини узган бўлса-да, якуний қарорни июлда қабул қилишини билдирган.

“Барселона” Неймардан воз кечишга мажбур бўлди

ПСЖ Икардини “Интер”дан оладиган бўлди. Фойдани эса “Ювентус” кўради

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!