"Янги Пирло" ҳақиқий Пирлонинг жамоасида ўйнамайди, у "Интер"га ваъда бериб қўйди
"Интер" ўз сафига "Брешия" ярим ҳимоячиси Сандро Тоналини қўшиб олишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, “нерадзуррилар” 20 ёшли италиялик футболчи билан шахсий келишувга эришган. Энди томонлар ўзаро 2025 йилга қадар шартнома имзолайди. Тоналининг Милан клубидаги йиллик маоши эса 3,5 млн еврони ташкил этиши айтилмоқда.
Бундан аввалроқ эса, “янги Пирло” дея эътироф этилаётган футболчини “Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло ўз жамоасида кўришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Сандро ўтган мавсум “Брешия” сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар