
Янги йилдан "Арсенал"ни янги мураббий бошқаради
Лондоннинг "Арсенал" клуби жорий ой охиригача ўзининг янги бош мураббийи номини эълон қилмоқчи.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” раҳбарияти кеча "Манчестер Сити"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг, қолаверса мавсум барбод бўлмаслиги учун ҳам тезроқ бош мураббий топишмоқчи. Уларнинг бу борадаги шорт-листида 10 га яқин мураббийлар бор. Микель Артета ва Патрик Виейралар шулар жумласидандир.
Маълумот учун, “Арсенал” АПЛда ўтган 17 та туридан сўнг 9-ўринда бормоқда.
Фикрлар