Янги Зеландия бош мураббийи Эрон билан дурангдан норози бўлди
Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган учрашувда Янги Зеландия терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушди. Кучли курашларга бой ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Беллашув давомида Даррен Базили шогирдлари икки бор ҳисобда олдинга чиқишга муваффақ бўлишди, аммо устунликни сақлаб қолишмади.
"Футболчиларим ва уларнинг ўйинидан жуда фахрланаман. Жамоа тўпни яхши назорат қилди, кўплаб хавфли вазиятлар яратди. Албатта, ғалабани қўлга киритолмаганимиз бизни ранжитди. Иккита жуда чиройли гол урдик, шу боис натижа янада аламли туюлмоқда, чунки тарихга кириш имконияти қўлдан чиқди. Шунга қарамай, жамоамдан жуда мамнунман", – деди Даррен Базили учрашувдан сўнг.

Фикрлар