Янги Зеландия бош мураббийи: "Тан олиш керак, биз Ўзбекистон билан ўйинда иккита ажойиб гол урдик!"
Аргентина яшил майдонларида бўлиб ўтаётган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпиониатининг 2-тур учрашувлари старт олди. Унда вакилларимиз Янги Зеландияга қарши майдонга тушди.
Дастлаб рақиблар Боймуродов дарвозасини икки марта ишғол қилган бўлса, Файзуллаев ва Эсанов ҳисобни тенглаштириб кетди. Мазкур ўйиндан кейин Янги Зеландия бош мураббийи Даррин Безилий ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биламан, 90-дақиқага қадар натижа биз томонда эди. Аммо йигитларнинг ўйинга бўлган диққат-эътиборини алоҳида эътироф этишим керак.
Футболчиларим яна бир ўйинда очко тўплашга муваффақ бўлди. Бу биз учун яхши натижа, албатта.
Ўзбекистон бизни босим остида ушлаб тура олди. Биз эса ана шу босимдан чиқиб, очиқ зоналардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Тан олиш лозим, биз мазкур ўйинда иккита ажойиб гол урдик!", - деди мутахассис ўйиндан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Фикрлар