"Янгиер" бош мураббийи: "Дуранг адолатли натижа бўлди"

"Янгиер" - "Андижон" ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев қатнашди.

- Учрашув ҳақида фикрингиз?

- Ўйин бўйича бизда хавотир йўқ эди. Биз тайёрлангандик, тўпни кўпроқ назорат қилсак, бизга осонроқ бўлиши ва вазиятлар бўлишини билардик. Ҳар доимгидек кўп клубларни бошига тушган нарса бизни ҳам бошимизга тушди. Стандарт вазиятлардан имкониятларни яратишди. Гол урган жамоа ютадиган ўйин бўлди.  Улар дарвозамиз олдида голли имкониятларни яратишди. Шундан кейин бизда ҳам вазият бўлди. Агар Шохруҳ Холматов гол урганида бошқача бўларди. Ўйлайманки, адолатли дуранг бўлди. 

- Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров нега захирада қолдирилди?

- Ҳожиакбаров оёғидан операция бўлган. Эски жароҳати безовта қилди.  "Арал Самали"га қарши ўйинда уни сунъий майдонга туширгандим.  Кейин оёғи безовта бўлди. Навбатдаги баҳсдан олдин ҳам оёғи оғриб қолди. Бу сафар уни сақладик. Ҳожиакбаров асосий таркиб футболчиси. Агар ўйнаганида асқотарди. Афсуски, соғ бўлмаган футболчини майдонга тушира олмайман. Машғулотларни кўп ўтказиб юборди.

- Бугун "Янгиер"  ҳам, "Андижон" ҳам дуранг ўйнаб очколарини йўқотишди. Ушбу дурангдан ким ютди?

- Бизни вазиятимизда ҳозирги ўйиндан келиб чиқиб, дуранг адолатли натижа бўлди. Дурангдан ким ютганини билмадим, лекин биз ютқазмасдан келяпмиз ва мағлубиятсиз сериямизни узоқ вақтга чўзмоқчимиз.

- "Андижон" сиз хоҳлагандек ўйин кўрсатдими ёки...

- "Андижон"да олдин ишлаганман ва жамоани биламан. Бўйдор ўйинчилари бор. Кўп голли имкониятларини стандарт вазиятлардан яратишди. Биз ҳам ҳимояда асосий урғуни шунга қаратгандик.

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!