Янгиланган UFC рейтинги: Перейра P4P рейтингида юқорилади!
Бу ҳафта UFC промоушенининг вазнлари бўйича рейтингида бир қанча ўзгаришлар бўлди. Хусусан, вазнидан қатъий назар рейтингда Алекс Перейра бир қатор жангчиларни қувиб ўтди.
Тўлиқ рўйхат билан қуйида танишишингиз мумкин:
Эркаклар вазнидан қатъий назар рейтинги (Pound-for-Pound)
- Алекс Перейра (5-ўрин) ва Камару Усман (13-ўрин) бир поғонага ўз позициясини яхшилаган;
- Том Аспинэлл (14-ўрин) вазнидан қатъий назар рейтингида дебют қилди;
- Чарльз Оливейра (6-ўрин), Шон О‘Мэлли (7-ўрин), Шон Стриклэнд (8-ўрин), Исраэль Адесанья (9-ўрин), Алешандре Пантожа (10-ўрин) бир поғонага пастлаган бўлса, Иржи Прохазка (15-ўрин) икки ўринга пастлади.
Эркаклар энг енгил вазни
- Стив Эрцег (13-ўрин) бир поғонага кўтарилди;
- Тагир Уланбеков (14-ўрин) эса бир поғонага пастлади.
Эркаклар биринчи енгил вазни
- Эркаклар биринчи енгил вазни рейтингида бу ҳафта ўзгариш кузатилмади.
Эркаклар ярим енгил вазни
- Эркаклар ярим енгил вазни рейтингида бу ҳафта ўзгариш кузатилмади.
Эркаклар енгил вазни
- Бенуа Сен-Дени (12-ўрин) бу ҳафта топ-15 рейтингида дебют амалга оширди;
- Бобби Грин (13-ўрин) ва Ренато Мойкано (14-ўрин) мос равишда бир поғонадан ўз позициясини йўқотишди.
Эркаклар ярим ўрта вазни
- Эркаклар ярим ўрта вазни рейтингида бу ҳафта ўзгариш кузатилмади.
Эркаклар ўрта вазни
- Эркаклар ўрта вазни рейтингида бу ҳафта ўзгариш кузатилмади.
Эркаклар ярим оғир вазни
- Алекс Перейра чемпионга айланганидан кейин, Джамал Хилл (1-ўрин, Иржи Прохазка (2-ўрин) ва Магомед Анкалаев (3-ўрин) бир поғонадан ўз позициясини ёмонлаштириб олишди.
Эркаклар оғир вазни
- Том Аспиналл вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритгач, Сирил Ган (2-ўрин), Сергей Павлович (3-ўрин) ва Стипе Миочич (4-ўрин) бир поғонага пастлашди.
Фикрлар