Январда "Барселона"нинг икки футболчиси жамоани тарк этиши мумкин

  • 25 Dec 11:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо ва ярим ҳимоячиси Карлес Аленья қишки трансферлар даврида жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра Аленьяни “Хетафе” ва “Бетис” клублари ижарага олишга тайёр. Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.

Тодибога эса Германия ва Италия клубларидан бир қанча таклифлар бўлмоқда.

Маълумот учун, 21 ёшли Аленья жорий мавсум “Барселона” сафида 5 та ўйинда майдонга тушди. 19 ёшли Тодибо эса 3 та ўйин ўтказди.

Comments

You must be logged in to commet!