Япон футболчисини АҚШга чорлашмоқда
Ads

Италиянинг "Милан" клуби ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда фаолиятини АҚШ чемпионатида давом эттириши мумкин. Sounderatheart нашрининг хабар беришича Япония терма жамоаси аъзосига "Сиэтл Саундерс" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. 
Таъкидлаш керакки, "россонерилар" бош мураббийи Винченцо Монтеллага ҳам Хонданинг хизматлари керак эмасга ўхшайди. Акс ҳолда у япониялик футболчини А Сериянинг бор йўғи 5та учрашувида майдонга туширмаган бўларди.
Маълумот учун, 30 ёшли Хонда "Милан"га 2014 йилда Москванинг ЦСКА клубидан кўчиб ўтган эди.