Япон самурайи Германияда юришини давом эттиради

Германиянинг Галле шаҳрида ATP томонидан ўтказилаётган  “Gerry Weber Open” турнирининг биринчи давра баҳслари қизғин ўтмоқда.

Мусобақанинг илк даврасида австриялик Доминик Тим россиялик Михаил Южнийни 7:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Испаниялик Роберто Баутиста-Агут эса мезбон теннисчи Ян-Леннард Штруфф устидан 6:4, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Япониялик енгилмас теннисчи Кеи Нисикори ва германиялик Маттиас Бакингер учрашувида 6:3, 7:6 ҳисоби қайд этилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар