Япония Африканинг етакчи терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

"Кирин кубоги" номли мусобақа доирасида Япония Ганага қарши баҳс олиб борди. Унда Осиё жамоаси йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Японияликлар сафида голларга Ямане, Митома, Кубо ва Маеда муаллифлик қилди. Ганаликларнинг ягона голи Айю ҳисобига қайд этилди. 

Шу тариқа, Япония мусобақа финалига йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда "кун чиқар юрт" вакиллари Африканинг бошқа бир жамоаси Тунисга қарши майдонга чиқади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!