Япония теннис маликаси ярим финалда
Ads

Япониялик теннисчи Наоми Осака Брисбенда ўтаётган "Brisbane Internationa" турнирининг чорак финалидаги тўсиқдан ғолибона ўтиб олди.

Осака мазкур босқичда латвиялик Анастасия Севастовани уч сетда 3:6, 6:0, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ўзаро ўйинлардаги ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди.

Энди Наоми ярим финалда украиналик Леси Цуренко ва эстониялик Анетт Контавейт учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.