Япония терма жамоаси аъзоси Германия клуби билан шартнома имзолади
Германиянинг "Штутгарт" клуби "Сент-Трюйден" ярим ҳимоячиси Ватаро Эндони сотиб олди.
Таъкидлаш керакки, 27 ёшли япониялик футболчи жорий мавсумни "Штутгарт" сафида ижарада ўтказаётган эди. Унинг кўрсатаётган ўйини мураббийларга маъқул келган ва у ўтган давр мобайнида жамоанинг асосий таркиб футболчиларидан бирига айлана олди.
Эндо Япония терма жамоаси сафида 22 та ўйинда иштирок этган ва 1 та гол уришга эришган.
Фикрлар