Япониялик футболчи мавсумни Мадрид гранди сафида бошлаши мумкин

Япониялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Даичи Камада фаолиятини Испания гранди сафида давом эттириши мумкин. Журналист Даниеле Лонгонинг сўзларига кўра, 26 ёшли футболчи "Атлетико" Мадриднинг трансфер нишонига айланган.

Таъкидлаш керакки, ўтган ой охирида Камаданинг “Айнтрахт” билан шартномаси якунланган ва шундан буён у эркин агент мақомида юрибди. Уни “Милан”га ўтиши кутилаётган эди, аммо бу келишув боши берк кўчага кириб қолгандек. "Атлетико" эса ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб, Камада билан шартнома имзолаш устида иш бошлаган.

Манбага кўра, "матрасчилар" Бундеслиганинг собиқ юлдузини шу ёзда сотилиши ёки ижарага қўйиб юборилиши мумкин бўлган Жоау Феликсга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!