Ярим йилдан буён майдонга тушмаётган

"Ювентус" клуби марказий ҳимоячиси Мерих Демирал фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 22 ёшли туркиялик футболчи учун "Лестер" ва "Вулверхэмптон" ўзаро кураш бошлаган. Туринликлар эса уни 30 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Айтиш лозимки, Демирель жароҳати сабаб январдан буён майдонга тушмаяпти. Шифокорлар унинг августда сафга қайтишини тахмин қилишмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)