Яхшибоев – энг яхшиларнинг яхшиси!

Беларусь чемпионатининг 25 та тури якунига кўра, чемпионатнинг энг яхши футболчилари рейтинги янгиланди.

Гарчи ушбу турда “Белшина” мурожаатига кўра, футбол федерацияси қарори билан “Шахтёр”га қарши учрашув қолдирилган бўлса-да, солигорсликлар етакчиси Жасур Яхшибоев мазкур рейтингда биринчи поғонадаги ўрнини сақлаб қолди.  

Ўзбекистонлик легионернинг чемпионат давомида барқарор ўйнаётгани унинг энг фойдали футболчилар орасида энг юқори балл билан баҳоланишида муҳим омил бўлмоқда.

Бу номинация бўйича Жасур Яхшибоев БАТЭ вакили Игорь Стасевич ва “Торпедо-БелАЗ” ўйинчиси Габриэл Рамос таъқиб этиб келмоқда.

25 тур якунларига кўра Беларусь чемпоинатининг энг яхши футболчилари билан танишинг:

20200928200215

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)